Ўзбекистон Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси делегацияси Польша тажрибасини ўрганди
Сентябрь 13, 2025. 13:24 • 43 сония
• 65
ВАРШАВА, 13 сентябр. /Дунё" АА/. Ўзбекистон Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси делегацияси Польшада бўлди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф давомида делегация Пулави шаҳридаги Давлат ветеринария илмий-тадқиқот институти, Люблин, Малополска, Подкарпакки, Қуйи Силезия, Лодзь ва Буюк Польша воеводаликларининг маҳаллий ветеринария инспекцияларида учрашувлар ўтказди ва бир қатор гўштни қайта ишлаш корхоналарида аудит ўтказди.
Текширув натижаларини муҳокама қилиш учун ўзбекистонлик инспекторлар Польша бош ветеринари ўринбосари Павел Меер билан натижаларни таҳлил қилдилар.
Мулоқот чоғида ветеринария ва чорвачилик соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада кенгайтириш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.
Озиқ-овқат хавфсизлиги, маҳсулот сифатини назорат қилиш ва ветеринария соҳасида халқаро стандартларга жавоб берадиган тизимларни жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар икки давлат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди