Logo

Любляна шаҳрида Ўзбекистон ва Словения сиёсий маслаҳатлашувларининг тўртинчи давраси бўлиб ўтди

Сентябрь 07, 2025. 12:40 • 2 дақ

99
Любляна шаҳрида Ўзбекистон ва Словения сиёсий маслаҳатлашувларининг тўртинчи давраси бўлиб ўтди

ЛЮБЛЯНА, 7 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффарбек Мадраҳимов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Блэд стратегик форумида иштирок этди ва Словения Ташқи ва Европа ишлари вазирлиги билан сиёсий маслаҳатлашувларнинг тўртинчи даврасини ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Сиёсий маслаҳатлашувлар доирасида томонлар икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар. Ўзбекистон-Словения муносабатлари жадал ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидланди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил май ойида Люблянага буюрган ташрифининг тарихий аҳамияти, унинг натижалари сиёсий мулоқотни ривожлантиришда бурилиш нуқтаси бўлиб, келгусидаги ҳамкорлик учун мустаҳкам замин яратгани алоҳида қйд этилди.

Словения томони олий ва юқори даражадаги алоқаларни янада фаоллаштириш ниятини тасдиқлади.

Парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш, савдо-иқтисодий шерикликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар Любляна шаҳрида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилишини, шунингдек, Ўзбекистонга бағишланган бизнес семинарни ўтказиш келишиб олдилар.

Учрашувларда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган институтларига кўрсатиладиган номзодларни ўзаро қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Блед стратегик форуми доирасида Бош вазир ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Таня Файон, шунингдек, Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг қатор вазирликлари раҳбарлари билан музокаралар ўтказилди. Улар Ўзбекистон билан ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш