Ўзбекистон ва Польша олий таълим муассасалари қўшма таълим дастурларини йўлга қўймоқда

Май 21, 2026. 13:55 • 2 дақ

93

ВАРШАВА, 21 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси дипломатлари “Геосиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар вақтида глобал ва минтақавий интеграция жараёнлари” мавзусидаги халқаро илмий анжуманда иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Белосток шаҳридаги Олий иқтисодиёт мактабида бўлиб ўтган тадбирда Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳамда Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти вакиллари ҳам қатнашди.

Конференция давомида Тошкент архитектура-қурилиш университети ректори Бахром Тўлаганов ҳамда Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти техника фанлари доктори Илҳом Маҳмудов ўз маърузалари билан иштирок этди. Улар анжуман қатнашчиларини Ўзбекистонда шаҳарсозлик, ирригация инфратузилмасини модернизация қилиш соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, минтақадаги сув ресурслари танқислиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш чоралари билан таништирдилар.

Шунингдек ўқинг

Тадбир давомида Олий иқтисодиёт мактаби ректори Александр Прокопюк икки мамлакат таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон вакилларига фахрий дипломларни топширди.

Шунингдек, ташриф доирасида Тошкент архитектура-қурилиш университети ва Белосток техника университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжат “Архитектура”, “Бино ва иншоотлар қурилиши” ҳамда “Муҳандислик коммуникациялари” йўналишлари бўйича бакалавриат ва магистратура босқичларида қўшма таълим дастурларини йўлга қўйишни кўзда тутади.

Бундан ташқари, Белосток техника университети ва Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ўртасида гидромелиорация ва геоахборот тизимлари соҳаларида қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, шўрланган тупроқларни бошқариш усулларини такомиллаштириш, шунингдек, ёш илмий мутахассисларни тайёрлаш бўйича келишувга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш