Марказий Осиё мамлакатлари ва ЖССТ соғлиқни сақлаш соҳасида янги минтақавий платформани ишга туширишни муҳокама қилди

Май 21, 2026. 12:55 • 2 дақ

86

ЖЕНЕВА, 21 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Женевадаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий вакили Элдиёр Тошматов Марказий Осиё мамлакатлари соғлиқни сақлаш вазирларининг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге билан норасмий учрашувида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 79-сессияси доирасида бўлиб ўтди.

Учрашувда асосий эътибор соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликнинг асосий минтақавий платформаси сифатида 2026–2030 йилларга мўлжалланган Марказий Осиёда соғлиқни сақлаш ва фаровонлик бўйича “Йўл харитаси”ни расман қабул қилиш ва ишга тушириш бўйича кейинги қадамларни мувофиқлаштириш масалаларига қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Ханс Клюге 2026 йил МДҲда Соғлиқни сақлаш йили деб эълон қилинганини таъкидлаб, Ўзбекистоннинг МДҲ Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик кенгашига раислиги даврида учрашув ўтказилиши соғлиқни сақлаш соҳасида минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантиришини маълум қилди. Унинг маълум қилишича, Марказий Осиё мамлакатларининг қўшма ташаббусларини илгари суриш ва амалий кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун қулай шароитлар яратилмоқда.

Тадбир давомида Марказий Осиё мамлакатлари соғлиқни сақлаш вазирликлари раҳбарлари “Йўл харитаси”ни расман қабул қилиш, минтақавий даражада кейинги қадамларни мувофиқлаштириш ва халқаро ҳамкорлар истиқболлари бўйича фикр алмашди.

Муҳокамалар якунида 2026 йил октябрь ойида Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган МДҲ Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик кенгаши доирасида ушбу “Йўл харитаси”ни расман қабул қилиш бўйича келишувга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш