Ўзбекистон ва Ўмон ишбилармон аёллари ҳамкорликни йўлга қўйишни режалаштирмоқда
Декабрь 26, 2024. 12:31 • 39 сония
• 137
МАСКАТ, 27 декабрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси ташаббуси билан Ўзбекистон ва Ўмон тадбиркор аёллари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Учрашувда Ўзбекистон томонидан Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова, Ўмон томонидан эса Савдо-саноат палатаси аъзоси, мамлакатдаги йирик тадбиркор аёллардан бири, "SUMU LLC" компанияси раҳбари Сиҳам ал-Ҳарси иштирок этишди.
Суҳбат давомида ўзбекистонлик ва ўмонлик аёл тадбиркорлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш, улар учун мулоқот майдонини яратиш масалалари, икки давлат аёлларини бирлаштириши мумкин бўлган мода, тўқимачилик ҳамда туризм соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида семинарлар, B2B форматидаги учрашувлар, ворк-шоплар, маҳорат дарслари, шунингдек, 2025 йил баҳорида Ўмон ишбилармон аёллари бизнес миссиясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш тўғрисида қарорлар келишувларга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди