Исроил компанияси Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини мониторинг ва назорат қилиш бўйича ягона рақамли платформани жорий қилиш таклифини илгари сурмоқда
Январ 18, 2024. 17:44 • 39 сония
• 258
ТЕЛЬ-АВИВ, 18 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон дипломатлари Исроилнинг «Ewave MD Medical» компанияси таъсисчилари Шаул Накар ва Ёсси Ян билан учрашув ўтказдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистонда Исроил компаниясининг ечимларига асосланган бирламчи тиббий-санитария ёрдамдан бошлаб, соғлиқни сақлаш тизимини мониторинг ва назорат қилиш учун ягона рақамли платформани жорий қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Компания раҳбарларининг айтишича, таклиф этилаётган платформа Ғарб аналогларига қараганда Ўзбекистон шароитига мослаштирилган ҳамда ўзгарувчан талабларга жавоб бериш хусусиятларга эга.
Бўлиб ўтган учрашув якунида «Ewave MD Medical» компанияси дастурининг пилот лойиҳасини Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш, Мактабгача ва мактаб таълим вазирликлари вакиллари билан муҳокама қилиш ва амалга ошириш ҳақида келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди