Logo

Жаҳон банки Ўзбекистон транспорт тизимини янада такомиллаштиришга оид таклифларни тақдимот қилди

Август 20, 2025. 14:49 • 33 сония

34
Жаҳон банки Ўзбекистон транспорт тизимини янада такомиллаштиришга оид таклифларни тақдимот қилди

ТОШКЕНТ, 20 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Транспорт вазирлигида Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича инфратузилма гуруҳи раҳбари Винни Вей билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, учрашувда Жаҳон банки мутахассислари томонидан Ўзбекистон транспорт тизимини янада такомиллаштиришга оид таклифлари тақдимот қилинди.

Банк вакиллари билан бугунги кунда ҳамкорликда олиб борилаётган ҳамда келгусида режалаштирилган йирик лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.

Хусусан, транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш, соҳани рақамлаштириш, республиканинг йирик шаҳарларини боғловчи транспорт тармоқларини такомиллаштириш ҳамда шаҳарларда микромобилликни ривожлантириш, транспорт тизимида фаолият юритаётган мутахассислар, шунингдек, автобус ҳайдовчиларининг малакасини ошириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш