Кувайт компанияси Сергели туманида инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда
Май 05, 2024. 11:43 • 49 сония
• 253
ТОШКЕНТ, 5 май. /"Дунё" АА/. Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этаётган Кувайтнинг "Gulf General Trading Co. Ltd." компанияси раҳбари Ияд Солиҳ Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Музокаралар чоғида Кувайт томонига Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун яратилган қулай муҳит, мамлакатимиздаги бозор тенденциялари ва молиявий моделлаштириш бўйича батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, Сергели туманига инвестициялар жалб қилиш ва замонавий технологияларни олиб келиш, шунингдек, фармацевтика бўйича ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва "Sergeli Mall" савдо мажмуасини қуриш лойиҳасида иштирок этиш таклифлари билдирилди.
Ўз навбатида, инвестор Ияд Солиҳ Сергели туманида жойлашган давлат тиббиёт муассасаларини замонавий тиббиёт анжомлари билан жиҳозлаш, дунёдаги сўнгги технологиялар асосида касалликни эрта аниқлаш ва ташхис қўйиш технологияларини олиб кириш таклифини билдирди. Кувайт вакили кўп қаватли турар жой биноларини қуриш йўналишида ҳам ҳамкорликка тайёр эканини маълум қилди.
Музокаралар якунида томонлар ўзаро ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини белгилаб олдилар ва унга инвестиция киритиш бўйича дастлабки келишувга эришдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга интилмоқда
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди