Қошғардаги халқаро кўргазмада Ўзбекистоннинг экспорт ва инвестиция салоҳияти намойиш этилди
Август 25, 2026. 15:00 • 58 сония
• 46ҚОШҒАР, 25 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районида ўтказилган XVI “Қошғар – Марказий ва Жанубий Осиё” халқаро кўргазма-ярмаркасида иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Кўргазмада 44 мамлакат ва ҳудуддан 330 дан зиёд хорижий ҳамда Хитойнинг мингдан ортиқ компанияси иштирок этди. Ўзбекистон делегацияси таркибидан мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонаси, Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Экспортчилар уюшмаси ва етакчи компаниялар вакиллари ўрин олди.
Кўргазманинг миллий павильонида Ўзбекистоннинг иқтисодий ва экспорт салоҳияти, инвестициявий имкониятлари, шунингдек, тўқимачилик, заргарлик, чарм, қандолат ва озиқ-овқат маҳсулотлари намойиш этилди.
Тадбир доирасида маҳсулотлар экспортини кенгайтириш, янги ҳамкор ва харидорларни жалб этиш, тўғридан-тўғри савдо алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда транспорт-логистика ва божхона соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси



