Logo

Нукус шаҳрида кувайтлик шифокорларнинг тиббий хайрия лойиҳаси амалга оширилди

Март 10, 2026. 14:49 • 2 дақ

65
Нукус шаҳрида кувайтлик шифокорларнинг тиббий хайрия лойиҳаси амалга оширилди

АЛ-КУВАЙТ, 10 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан Халқаро ислом хайрия ташкилоти (IICO) бошқарув раиси Жамол аль-Нури билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбек дипломатлари мулоқот аввалида Жамол аль-Нурини ушбу ташкилот раҳбари этиб тайинлангани муносабати билан қутлади. Суҳбат давомида IICOнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси фаолиятига қисқача тўхталиб ўтилди.

Жамол аль-Нурининг билдиришича, Кувайт хукуматининг янги талабларига кўра, ҳозирда хайрия ташкилотларининг хориждаги айрим бўлинмалари фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва қисқартириш жараёни кетмоқда. Шу сабабли, IICO томонидан Тошкентдаги бўлинма фаолияти юзасидан Кувайтнинг тегишли идоралари хулосалари кутилмоқда.

Суҳбат давомида Жамол аль-Нури Кувайтдаги хайрия ташкилотларининг молиявий имкониятлари аввалги йилларга нисбатан бироз чекланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, айрим молиялаштириш манбалари қисқаргани сабабли хайрия ташкилотлари ҳозирда лойиҳаларни янада эҳтиёткорлик билан танлашга ҳаракат қилмоқда.

Шу боис катта лойиҳалардан кўра, аввал кичик ҳажмдаги хайрия ташаббусларини амалга ошириб, босқичма-босқич йирик лойиҳаларга ўтиш амалиёти қўлланилиши мақсадга мувофиқлигини айтилди.

Читайте также

Учрашув давомида Жамол аль-Нури раҳбарлигидаги “Шайх Абдуллоҳ ан-Нури” хайрия ташкилоти ҳомийлигида Кувайтнинг “HOPE” гуруҳи томонидан 2025 йилда Қорақалпоғистонда амалга оширилган тиббий хайрия лойиҳаси аҳамияти ҳақида фикр билдирилиб, ушбу кўрсатилган ёрдам учун миннатдорлик билдирилди.

2025 йилнинг 1–5 май кунлари “Шайх Абдуллоҳ ан-Нури” ташкилоти ҳомийлигида Кувайтнинг “HOPE” гуруҳи томонидан Нукус шаҳридаги

6 та тиббиёт муассасасида 420 нафар бемор учун 253 та тиббий муолажа ва 36 та жарроҳлик амалиётлари хайрия тарзида ўтказилган эди.

Жорий йилда ҳам мазкур хайрия ташаббусининг кейинги босқичини Қорақалпоғистонда амалга ошириш, май–июнь ойларида кувайтлик шифокорлар гуруҳининг Нукус шаҳрига ташрифига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш