Logo

Покистон ва Ўзбекистон икки томонлама савдо айланмасини сезиларли даражада ошириш бўйича 2026-2030 йилларга мўлжалланган "йўл харитаси"ни ишлаб чиқмоқда

Март 09, 2026. 11:44 • 2 дақ

151
Покистон ва Ўзбекистон икки томонлама савдо айланмасини сезиларли даражада ошириш бўйича 2026-2030 йилларга мўлжалланган "йўл харитаси"ни ишлаб чиқмоқда

ИСЛОМОБОД, 9 март. /“Дунё” АА/. Марказий “The Nation” газетасида Покистон ва Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича эришилган ютуқларига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада ёзилишича, Покистон Бош вазирининг махсус ёрдамчиси Ҳорун Ахтар Хон раислигида бўлиб ўтган Покистон–Ўзбекистон Қўшма ишчи гуруҳи йиғилишида икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, савдо алоқаларини кенгайтиришнинг янги имкониятлари муҳокама қилинган.

Иштирокчилар аввал имзоланган англашув меморандумлари бўйича эришилган натижаларни кўриб чиқиб, савдони ривожлантириш, савдо йўналишларини такомиллаштириш ҳамда бир қатор соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари хусусида фикр алмашган.

“Ҳорун Ахтар Хон Покистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ҳажмини сезиларли даражада ошириш мақсадида 2026–2030 йилларга мўлжалланган беш йиллик “йўл харитаси” ишлаб чиқилаётганини маълум қилди. Унинг айтишича, Ўзбекистон билан келишилган протоколларни амалга ошириш ҳам айнан ушбу стратегик “йўл харитаси” орқали таъминланади. У Покистон ва Ўзбекистон иқтисодий шерикликнинг янги босқичига қадам қўяётганини, бу эса икки томонлама савдо ва инвестициялар учун янги имкониятларни очиб беришини билдирди”, – дейилган материалда.

Читайте также

Томонлар энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва саноат каби асосий соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олган. Шунингдек, Марказий Осиёга чиқиш имкониятларини яхшилаш мақсадида минтақавий боғланишни кучайтириш ва янги савдо имкониятларини ўрганиш масалаларига эътибор қаратилди.

Мақола якунида Покистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама савдо ҳажмини сезиларли даражада ошириш учун қўшма ташаббусларни тезлаштириш муҳимлиги таъкидланган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш