Буюк Британиянинг Уорвик университети билан ҳамкорлик муносабатлари мустаҳкамланмоқда
Май 06, 2024. 12:01 • 2 дақ
• 213
ЛОНДОН, 6 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британиянинг Уорвик университети ректори, профессор Стюарт Крофт билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Британия таълим муассасалари ўртасида узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда икки томонлама манфаатли режалар муҳокама қилинди.
Ректор Стюарт Крофт Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни, шу жумладан олий таълим соҳасидаги ижобий ўзгаришларни ҳамда кўплаб янги таълим муассасаларининг ташкил этилаётганини юқори баҳолади.
Маълум қилинишича, ҳозирги кунда ушбу университетда 10 дан ортиқ ўзбекистонлик талабалар ва илмий тадқиқотчилар таҳсил олмоқда.
Британия томони Уорвик университети Ўзбекистон ёшлари учун муҳандислик, ахборот технологиялар, бизнес, иқтисодиёт ва маркетинг, ҳуқуқ, халқаро муносабатлар,жумладан, инглиз тилини мукаммал даражада ўргатиш соҳаларида "Эл-юрт умиди" жамғармаси билан икки томонлама алоқаларни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини қайд этди.
Томонлар Уорвик университети билан Ўзбекистоннинг нуфузли олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик параметрларини батафсил тақдим этиш мақсадида "йўл харита"сини ишлаб чиқиш хусусида фикр алмашдилар.
Шунингдек, "dual diploma" тизимини йўлга қўйиш, томонларнинг академик ҳамда илмий салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда талаба ва профессор-ўқитувчиларнинг қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
Музокаралар якунида Ўзбекистоннинг муҳандислик йўналишларидаги олий таълим муассасалари ва тадқиқот институтлари билан ҳамкорлик ўрнатиш, шунингдек, республика давлат хизматчилари учун назарий ва амалий машғулотлардан иборат қисқа муддатли курсларни ташкил этиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга интилмоқда
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди