Logo

Ўзбекистон фуқароларининг Германия корхоналарида ишга жойлашиши имкониятлари немис оммавий ахборот воситалари диққат марказида

Октябрь 05, 2023. 10:34 • 46 сония

172
Ўзбекистон фуқароларининг Германия корхоналарида ишга жойлашиши имкониятлари немис оммавий ахборот воситалари диққат марказида

 ФРАНКФУРТ-МАЙН, 5 октябрь. /«Дунё» АА/. Германиянинг «Stimme» нашри саҳифасида "Ўзбекистон: биринчи алоқалар ўрнатилди" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда меҳнат миграцияси соҳасидаги Ўзбекистон-Германия ҳамкорлиги тафсилотлари қаламга олинган. Мақолада, хусусан, Ўзбекистон Меҳнат ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги делегациясининг Баден-Вюртемберг ва Хайльбронн-Гогенлоэ минтақасига ўзбекистонлик малакали ишчиларнинг Германиядаги кадрлар етишмовчилигини қай тариқа ҳал қила олишини ўрганиш мақсадидаги амалиф сафари ҳақида сўз юритилган.

Нашрнинг ёзишича, мамлакатимиз ишчилари жалб қилиниши мумкин бўлган соҳалар тиббий ёрдам ҳамда парваришлаш, қишлоқ хўжалиги ва узумчилик, экотуризм ва бошқалардан иборат.

Мақолада ишчиларга тил ўргатиш масаласи ҳам эътибордан четда қолмаган.

«Stimme» нашрининг хабар беришича, 2024 йил март ойида Ўзбекистон пойтахти - Тошкент шаҳрида Хайльбронн-Гогенлоэ минтақаси компаниялари учун ўқув ярмаркаси ўтказилиши режалаштирилган. "Ноябрь ойида эса Ўзбекистонда ҳар бири 25 иштирокчидан иборат иккита тил курси бошланиши режалаштирилган", деб ёзади манба.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш