Тошкентда ШҲТнинг биринчи транспорт форуми бўлиб ўтади
Октябрь 26, 2023. 16:08 • 51 сония
• 419
ТОШКЕНТ, 26 октябрь. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) биринчи транспорт форуми бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, форумни ўтказишдан кўзланган мақсад ШҲТ мамлакатлари транспорт ва логистика соҳаси вакиллари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва самарали транспорт йўлакларини яратиш иборат.
Анжуманда транспорт соҳасида истиқболли ва мавжуд лойиҳаларни амалга ошириш йўлларини муҳокама қилиш режалаштирилмоқда. Ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, савдо ва инвестицияларни кўпайтириш, транспорт ва коммуникациялар соҳасидаги барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш учун кенг имкониятларни яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси