Ўзбекистон ва Япония парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик ривожлантирилади
Апрель 02, 2026. 12:20 • 1 дақ
• 154
ТОКИO, 2 апрель /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Токиода Япония Вакиллар палатаси депутати, Ўзбекистон билан дўстлик лигаси аъзоси Ито Тадахико билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқот чоғида мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи мустаҳкамлангани ва хорижий инвесторлар учун янги имкониятлар очилаётгани таъкидланди. Япония томони ушбу жараёнларни ижобий баҳолаб, Ўзбекистонни истиқболли ҳамкор сифатида кўришини маълум қилди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон Президентининг 2025 йил декабрь ойида Японияга амалга оширган тарихий ташрифи ва унинг доирасида ўтказилган музокаралар, шунингдек “Марказий Осиё + Япония” мулоқотининг биринчи саммитидаги иштироки алоҳида эътироф этилди.
Учрашув якунида икки томонлама алоқаларни кенгайтириш, айниқса, Ўзбекистон ва Япония парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, иқтисодиёт, таълим ва гуманитар соҳалардаги лойиҳаларни рағбатлантириш бўйича ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси