Ўзбекистон ёшлари делегацияси Ҳиндистонда бўлиб ўтган форум доирасида қатор муҳим учрашувлар ўтказди
Апрель 02, 2026. 14:19 • 2 дақ
• 91
ДЕҲЛИ, 2 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон делегацияси Марказий Осиё мамлакатлари ва Ҳиндистон ёшлари форумида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мазкур тадбир минтақалараро мулоқотни мустаҳкамлашда муҳим майдон бўлиб хизмат қилди. Ҳиндистонга амалга оширилган ташриф икки мамлакат ёшлари ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни кенгайтиришда муҳим босқич бўлди.
Делегация таркибидан таълим, иқтисодиёт, маданият, санъат ва бошқа соҳа вакиллари жой олди. Сафар давомида давлат ва жамоат арбоблари билан учрашувлар ўтказилди, шунингдек, етакчи олий таълим муассасалари ва ихтисослашган ташкилотлар фаолияти билан яқиндан танишилди.
Ташрифнинг марказий воқеаларидан бири ёшлар делегациясининг Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар билан учрашуви бўлди. Мулоқот чоғида Ҳиндистон ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ёшлар ҳаракатлари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Мамлакатимиз вакиллари учрашувда юқори фаоллик кўрсатди. Улар иқтисодиёт ва молия, мода индустрияси, кино санъати, таълим алмашинуви ва бошқа истиқболли йўналишларда ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган қатор амалий ташаббусларни илгари сурди.
Форум тадбирлари доирасида Ўзбекистон вакиллари иштирокчиларни мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшлар сиёсатининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти билан батафсил таништирди. Юртимизда ёшларнинг замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаши учун яратилган кенг имкониятлар, шунингдек, йигит-қизларнинг жамият ҳаётидаги ролини оширишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш борасидаги маълумотлар алоҳида қизиқиш уйғотди.
Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ёшлар ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик изчил фаоллашиб бормоқда. Икки мамлакат вакиллари Ўзбекистон ва Ҳиндистонда ўтказилаётган халқаро ёшлар форумларида мунтазам иштирок этиб келмоқда.
Юқори даражадаги учрашувлар ва Ўзбекистон томонининг мазмунли ташаббуслари билан бойитилган ушбу ташриф икки давлатнинг ёш етакчилари ўртасида тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳалар учун янги уфқларни очиб, шериклик муносабатларини чуқурлаштиришга бўлган ўзаро интилишнинг яққол тасдиғи бўл
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси