Ўзбекистон вакили Польшанинг Вроцлав шаҳрида ўтказилган Халқаро дерматология конгрессида иштирок этди
Май 29, 2024. 12:05 • 26 сония
• 113
ВРОЦЛАВ, 29 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика дерматовенерология ва косметология маркази директори Улуғбек Сабиров ишчи сафари билан Польшада бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Сафар давомида марказ директори Польшанинг Вроцлав шаҳрида ўтказилган VIII Халқаро дерматология конгрессида иштирок этди.
Ўзбекистон вакили, шунингдек, дунёга машҳур соҳа мутахассислари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди. Уларда соғлиқни сақлаш соҳасида халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва илмий-методик кўникмалар билан алмашиш юзасидан келишувларга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга интилмоқда
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди