Қўқон ва Жанубий Кореянинг Чонгжу шаҳарлари биродарлашгани тўғрисида меморандумни имзолади
Сентябрь 27, 2023. 09:24 • 42 сония
• 193
ТОШКЕНТ, 27 сентябрь /«Дунё» АА/. Амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Жанубий Кореянинг Чонгжу шаҳри муниципалитети саноат ва инвестицияларни қўллаб-қуватлаш департаменти бошлиғи Хе Ён-хой бошчилигидаги делегация вакиллари Қўқон шаҳри ҳокими Маруфжон Усмонов билан учрашди, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири.

Қўқон шаҳар ҳокимияти ахборот хизмати маълумотларига кўра, мулоқот чоғида томонлар Қўқон ва Чонгжу шаҳарлари ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ишлаб чиқариш, таълим ва туризм соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Ўз навбатида, Чонгжу шаҳри маъмурияти вакиллари Қўқон шаҳрининг салоҳиятларини инобатга олган ҳолда ушбу ҳудуд доирасида амалга ошириладиган иқтисодий-ижтимоий соҳалардаги лойиҳаларда иштирок этишга қизиқишлари мавжуд эканлигини билдирдилар.
Учрашув якунида Қўқон Чонгжу шаҳарлари ўртасида биродарлашган шаҳарлар тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Мазкур меморандум томонлар ўртасида таълим, маданият, туризм, ижтимоий-иқтисодий ва инвестициялар соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўз ичига олади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди