Ўзбекистон ва Туркманистон қурилиш саноатида стратегик шерикликни кенгайтирмоқда

Июль 30, 2026. 14:00 • 2 дақ

190

АШХОБОД, 30 июль. /“Дунё” АА/. “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси раиси ўринбосари Улуғбек Ҳақбердиев бошчилигидаги делегациясининг Туркманистонга хизмат сафари амалга оширилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Туркманистондаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган ташриф доирасида Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон–Туркманистон бизнес-форуми бўлиб ўтди. Тадбирда юртимизнинг 20 дан ортиқ қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхона вакиллари, тадбиркорлар, Туркманистонда қурилиш соҳасида фаолият юритаётган ишбилармонлар қатнашди.

Тадбир давомида қурилиш материаллари саноатида ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро савдо ҳажмларини ошириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва маҳсулот етказиб бериш йўналишларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон делегацияси аъзолари, Туркманистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари раҳбарияти ҳамда ишбилармонлар иштирокида “B2G” ва “B2B” форматларида икки томонлама музокаралар ўтказилди. Учрашувларда саноат кооперациясини ривожлантириш, ўзаро савдо салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва қурилиш тармоғида янги ҳамкорлик йўналишларини белгилаш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек ўқинг

Бизнес-миссияда вакилларимиз Ашхобод шаҳрида фаолият юритаётган қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ва савдосига ихтисослашган “Ak Gaya” ҳамда “Ak Bulut” компаниялари фаолияти билан танишди.

Ўзбекистон ва Туркманистон компаниялари ўртасида янги савдо шартномаларини имзолаш бўйича келишувларга эришилди. “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ва “Туркменавтобан” хўжалик жамияти ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Мазкур ҳужжат қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва саноат кооперацияси соҳаларидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Мазкур бизнес-миссия Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида қурилиш материаллари саноати соҳасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, экспорт имкониятларини кенгайтириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш йўлида муҳим қадам бўлди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш