Рига шаҳрида гендер тенгликни таъминлаш ҳамда хотин-қизлар ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришда Ўзбекистон-Латвия ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди
Апрель 27, 2024. 13:06 • 2 дақ
• 238
РИГА, 27 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон дипломатлари Латвиянинг хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи "Marta Centrs" маркази раҳбари Илута Лаце билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат давомида Европа институтларининг турли молиялаштириш воситаларини жалб қилган ҳолда амалий ҳамкорликни фаоллаштириш масаласи муҳокама қилинди.
Илута Лаце Ўзбекистонда сўнги йилларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жумладан, гендер тенглигини таъминлаш соҳасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларнинг тарихий моҳиятини алоҳида таъкидлади.
Маълум қилинишича, Латвия томони Ўзбекистоннинг жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга қизиқиш билдириб, ижтимоий соҳадаги лойиҳаларни амалга ошириш учун грант маблағларини жалб этиш бўйича иш олиб бормоқда. Хусусан, жорий йилнинг апрель ойидан Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган "Ўзбекистон хотин-қизлари учун хавфсиз ва эркин ҳаёт" лойиҳаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда бошқа ташкилотлар билан амалга оширилиши бошланди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва "Marta Centrs" ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги янги лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган грантларни жалб этиш юзасидан келишувга эришилди.
"Marta Centrs" 2000 йилнинг май ойида ташкил топган бўлиб, бугунги кунда Латвияда аёллар манфаатларини ифодаловчи, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш ва гендер тенгликни таъминлаш бўйича иш олиб борадиган ягона нодавлат ташкилоти ҳисобланади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди