Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Австрия парламенти палаталари етакчилари билан учрашди
Июнь 02, 2026. 11:25 • 59 сония
• 91ТОШКЕНТ, 2 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Австрия парламентига ташрифи чоғида Федерал кенгаш раиси Маркус Штоттер ва Миллий кенгаш раиси Вальтер Розенкранц билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Австрия парламентида Федерал кенгаш раиси Маркус Штоттер ҳамда Миллий кенгаш раиси Вальтер Розенкранц билан учрашувлар ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг telegram-каналида. – Мулоқот чоғида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, ўзаро манфаатли йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича фикр алмашдик.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга, хусусан, жамиятни демократлаштириш ва давлат бошқарувини модернизация қилиш борасидаги жараёнларга алоҳида эътибор қаратилди”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси






