Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари одил судлов, аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик профилактикаси ҳамда ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан миллий маъруза билан нутқ сўзлади
Июнь 02, 2026. 10:25 • 2 дақ
• 73ТОШКЕНТ, 2 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Вена шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Комиссиясининг 35-сессияси доирасида мамлакатимизда одил судлов, аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик профилактикаси ҳамда ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан миллий маъруза билан сўзга чиқди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Вена шаҳрида БМТ Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов комиссиясининг 35-сессияси бўлиб ўтди, – деб ёзди бугун Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг telegram-каналида. – Унда 175 та давлатдан 1,5 мингдан зиёд юқори мартабали раҳбар ва экспертлар иштирок этди. Бу йил Ўзбекистон илк бор ушбу нуфузли тузилмага аъзо бўлди.
Мен мамлакатимизда одил судлов, аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик профилактикаси ҳамда ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан миллий маъруза билан сўзга чиқдим. Кибержиноятчилик, коррупция ва оилавий зўравонлик чегара билмайди.
Шу сабабли уларга қарши очиқ мулоқот, ўзаро тажриба алмашиш ва халқаро ҳамкорлик орқали биргаликда курашишимиз зарур”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси







