Ўзбекистон ва Буюк Британия биргаликда қўрғошин таъсирига қарши курашиш соҳасида илмий лойиҳани амалга оширади
Январ 06, 2024. 18:19 • 59 сония
• 263
ЛОНДОН, 7 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Буюк Британиянинг «Қўрғошин таъсирига қарши курашиш лойиҳаси» (LEEP) нодавлат нотижорат ташкилоти координатори Чарльз Льюдон ва менежер Бол Дхитал билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Қўрғошин таъсирига қарши курашиш лойиҳаси» ННТ шаклидаги ташкилот бўлиб, БМТнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш дастури ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотлари билан ҳамкорликда фаолият юритади. LEEP Жаҳон қўрғошинли бўёқларни йўқотиш халқаро альянси аъзоси ҳисобланади.
Учрашув давомида Ўзбекистонда кундалик турмуш давомида фойдаланиладиган турли бўёқлар ва шунга ўхшаш маҳсулотларнинг қўрғошин даражасини аниқлаш бўйича режалаштирилган лойиҳани амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Хорижий томонга кўра, LEEP Ўзбекистонда олиб бормоқчи бўлган изланишлари давомида маҳаллий бозордаги бўёқларни ўрганиб чиқиш орқали улар таркибидаги қўрғошин даражасини аниқлайди ва мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлигига ўз таклифларини тақдим этади.
Изланишлар тўлиқ LEEP томонидан молиялаштирилади ва ушбу лойиҳага келгусида 250 минг АҚШ доллари ажратилиши режалаштирилган.
Музокаралар якунида, томонлар мазкур лойиҳанинг дастлабки босқичи сифатида Буюк Британия делегациясининг юртимизга сафарини 8-26 январь кунларига ташкил этиш ва ташриф давомида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда «Қўрғошин даражасини пасайтириш бўйича маҳорат дарслари»ни ўтказишга келишиб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди