Ўзбекистон ва Беларусь тўқимачилик саноатида янги қўшма лойиҳаларни амалга оширади

Август 13, 2026. 17:30 • 2 дақ

62
Ўзбекистон ва Беларусь тўқимачилик саноатида янги қўшма лойиҳаларни амалга оширади

МИНСК, 13 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Нуриддин Мамажонов, Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев бошчилигидаги делегация ҳамда Беларуснинг “Беллегпром” концерни раиси Надежда Лазаревич иштирокида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот давомида икки томонлама савдо ва хомашё кооперациясини кенгайтириш, қўшма ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича фикр-мулоҳаза алмашилди.

Томонлар тўқимачилик хомашёсини қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш соҳасида тажриба алмашиш, янги қўшма саноат ташаббусларини амалга ошириш бўйича алоҳида тўхталиб ўтди.

Музокараларда онлайн равишда қатнашган маҳаллий ва ўзбек корхоналари раҳбарлари тўқимачилик соҳаси бўйича ўз таклиф ва ташаббусларини билдирди.

Шунингдек ўқинг

Хусусан, “Світанак”, “8 Марта”, “Гронитекс”, “Моготекс” каби Беларус компаниялари шериклик муносабатларини ривожлантириш, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш бўйича сўз юритди.

Ўзбекистон Беларус енгил саноатининг асосий ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Суҳбат давомида савдо операциялари, саноат интеграцияси, қўшма ишлаб чиқариш жараёни борасидаги масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Беларус корхоналарининг имкониятлари, мутахассислар тажрибаси ва Самарқанд вилоятининг бой хомашё базаси икки давлатнинг ички эҳтиёжларини қондириш ҳамда рақобатбардош маҳсулотлар билан учинчи давлатлар бозорларига чиқиш имкониятини яратади.

Учрашув давомида томонлар қўшма ташаббусларни амалга ошириш бўйича келишувга эришди. Иштирокчилар белгиланган лойиҳалар бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар қатъий назоратга олинишини алоҳида таъкидлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш