Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида технология ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорлик кенгайтирилмоқда

Август 13, 2026. 16:00 • 2 дақ

51

МАСКАТ, 13 август. /“Дунё” АА/. “IT Park Uzbekistan” делегацияси Ўмон Султонлигига ташриф буюриб, ахборот технологиялари ва инновациялар йўналишидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф доирасида Ўмон Транспорт, коммуникациялар ва ахборот технологиялари вазирлиги, Инвестициялар бошқармаси ҳамда маҳаллий технологик компаниялар вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Томонлар “IT Park Uzbekistan”нинг “Land of Startups” дастури доирасидаги ҳамкорлик, Ўзбекистон стартапларини Ўмон бозорига олиб чиқиш ҳамда қўшма бизнес-миссия ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди.

Музокараларда яримўтказгичлар, сунъий интеллект, квант технологиялари ва робототехника бўйича шериклик лойиҳалари, стартапларни инкубация ва акселерация қилиш борасида тажриба алмашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Бундан ташқари, компанияларнинг минтақавий бош қароргоҳларини Ўзбекистонда жойлаштириш мақсадида “SPV”лар ёки қўшма корхоналар ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Музокаралар якунида томонлар ҳамкорликнинг амалий механизмларини ишлаб чиқиш бўйича ишларни давом эттиришга келишиб олди.

Ўмон томони 22–25 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “ICT Week” тадбирида иштирок этишга таклиф қилинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш