Logo

Швециялик олим Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти талабалари учун маъруза ўқиди

Октябрь 02, 2025. 11:12 • 32 сония

23
Швециялик олим Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти талабалари учун маъруза ўқиди

СТОКГОЛЬМ, 2 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Швециядаги элчихонаси кўмагида Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти талабалари учун швециялик тадбиркор олим, халқаро бизнес стратегия мутахассиси Алекс Матрссон иштирокида онлайн-семинар ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Семинар давомида қизиқарли тақдимотлар ва муҳокамалар бўлиб ўтди. Иштирокчиларга Ўзбекистон талаба ва ўқитувчилари замонавий бизнес стратегияларини, Швеция тажрибаси асосида "лагом", "серендипитет" ва "синергия" методларини бизнесда қўллаш, глобал тажрибалар ва тадқиқотларни тижоратлаштириш усуллари тўғрисида маълумот берилди.

Тадбир якунида унинг иштирокчиларига электрон китоблар ва сертификатлар топширилди.

Келгусида бу каби семинарларни янада кўпроқ ташкил этишга келишилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш