Ўзбекистон ва Саудия Арабистони таълим соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қилмоқда
Июль 11, 2024. 08:58 • 46 сония
• 256
АР-РИЁЗ, 11 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Нодиржон Тургунов Саудия Арабистонининг Подшоҳ Салмон араб тили академиясида муассаса бош котиби Абдуллоҳ ал-Вашми билан урашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот аввалида бош котиб Саудия Арабистони ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар кун сайин ривожланиб бораётганини ва бу иккала мамлакат ҳукуматларининг аниқ саъи-ҳаракатлари натижаси эканини таъкидлади. У, шунингдек, Академияда Ўзбекистоннинг 10 нафар фуқароси таълим олаётганини билдирди. Истиқболда Академияда ўқийдиган ўзбекистонлик талабаларнинг сонини ўттиз нафарга етказиш режалари маълум қилинди.
Ўзбекистон расмий вакили таълим йўналишидаги ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, Академия ва мамлакатимиздаги хусусий университетлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш, ўзбекистонлик талабалар учун қабул квоталарини ошириш, икки мамлакат мутахассислари тажриба алмашинувини йўлга қўйиш сингари қатор таклифларни илгари сурди.
Академия бош котиби ушбу таклифларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини ва амалий ишларни бошлаш учун зарур кўмак кўрсатишини тасдиқлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Сербия пойтахтлари ўртасида ҳамкорлик янада ривожлантирилади
Туркий давлатлар дезинформацияга қарши биргаликда курашади
БАА Адлия вазирлигининг одил судловни амалга ошириш тажрибаси ўрганилди