ТМК ва Хитойнинг "PPP (Hong Kong) Ltd.": Хромдан соф маҳсулотгача ҳамкорлик
Июль 11, 2025. 17:49 • 50 сония
• 91
ТОШКЕНТ, 11 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) ва Хитойнинг "PPP (Hong Kong) Ltd." компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашув аввалида ТМК вакиллари комбинатнинг ҳозирги фаолияти ва истиқболли инвестиция лойиҳаларига бағишланган тақдимот ўтказишди.
Икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги қайд этилди. Хусусан, Ўзбекистонда яратилаётган қулай инвестиция муҳитидан фойдаланган ҳолда, критик хомашё йўналишида қўшма корхона ташкил этиш таклифи илгари сурилди.
"PPP (Hong Kong) Ltd." вакиллари компаниянинг хром, никель ва кобальтни қайта ишлаш ҳамда ушбу металлар асосида маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича салоҳияти ва замонавий технологияларга эгалигини билдирди. Компания, шунингдек, Ўзбекистонда хром хомашёсини қайта ишлаб соф хром ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорликка тайёрлигини маълум қилди.
"PPP (Hong Kong) Ltd." компанияси Гонконгда рўйхатдан ўтган. У хром, никель, кобальт каби стратегик металлар билан ишловчи халқаро компания бўлиб, Хитой, БАА, Жанубий Африка, Ҳиндистон, Миср ва Қозоғистон каби йирик бозорларни қамраб олган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди