ТМК ва Хитой компанияси илғор технологик ечимларни жорий этиш соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олди
Июль 11, 2025. 20:35 • 37 сония
• 92
ТОШКЕНТ, 11 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон технологик металлар комбинати АЖ ва Хитойнинг етакчи муҳандислик-инжиниринг компанияси – "China Aluminum International Engineering Co., Ltd." (Chalieco) ўртасида муҳим аҳамиятга эга янги ҳужжатлар имзоланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Жумладан, томонлар ўртасида вольфрам гидрометаллургия цехини модернизация қилиш бўйича шартнома, шунингдек, илғор инновацион технологияларни жорий этиш юзасидан Ҳамкорлик меморандуми тузилди.
"China Aluminum International Engineering Co., Ltd" (Chalieco) – бу Хитойнинг йирик давлат корпорацияси "Aluminum Corporation of China" (Chinalco) таркибига кирувчи компания ҳисобланади.
2003 йилда ташкил этилган мазкур компания бугунги кунда EPC хизматларидан тортиб, инновацион технологияларни жорий этиш, ускуналар ишлаб чиқаришгача бўлган кенг кўламли йўналишларни қамраб олган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди