Logo

Тошкентда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси ва IFES ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

Ноябрь 14, 2023. 16:54 • 36 сония

123
Тошкентда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси ва IFES ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 14 ноябрь. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясида Сайлов тизимлари халқаро жамғармаси (IFES) президенти ва бош директори Энтони Банбери бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра,  IFES нодавлат халқаро ташкилот бўлиб, 50 дан ортиқ мамлакатларда сайлов ва референдумлар ўтказишнинг ҳуқуқий асослари ва амалиётини ривожлантиришга кўмаклашувчи дастурларни амалга оширади.


IFES делегацияси халқаро кузатувчилар томонидан юқори баҳоланган Конституциявий референдум ва муддатидан илгари Президент сайловлари муваффақиятли ўтказилгани билан Марказий сайлов комиссиясини табриклади.


Учрашув давомида МСК ва IFES ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари, жумладан, 2024 йилда Ўзбекистонда парламент сайловларини ташкил этиш борасида ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш