Logo

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Сентябрь 25, 2025. 23:03 • 54 сония

109
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

ПЕКИН, 4 октябрь. /"Дунё"AA/. Тошкент давлат шарқшунослик университети (ТДШУ) ректори Гулчеҳра Рихсиева бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси амалий сафар билан Хитойга борди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Сафар давомида делегация аъзолари Хитой Таълим вазирлиги ҳузуридаги Хориж билан хитой тили алмашинув маркази раҳбари Ю Юфен билан учрашув ўтказди. Унда Ланжоу ва ТДШУ қошидаги Конфуций институтини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув давомида, шунингдек, хитой тили ўқитувчиларини университетга таклиф этиш, уларнинг малакасини ошириш, мактаб ва олийгоҳлар учун ўқув адабиётлари ҳамда дарсликлар яратиш каби қатор масалалар муҳокама қилиниб, бир қанча келишувларга эришилди.

Шунингдек, HSK халқаро хитой тили имтиҳони маркази, ТДШУ ва Конфуций институти ўртасида уч томонлама шартнома имзоланди. Ҳужжатга кўра, ТДШУ ҳузуридаги Конфуций институтида шу йилдан бошлаб расман HSK имтиҳонлари ўтказилади.

Бундан ташқари, мазкур марказда хитой тили ўқитувчиларининг билимини баҳолаш учун тестлар ташкил этиш хусусида фикр алмашилди. Бошқа соҳа мутахассислари иккинчи мутахассислик сифатида ёки интенсив курсни тамомлаганидан сўнг, ушбу имтиҳонларни топшириб, натижаларга кўра талабгорлар хитой тили ўқитувчиси сифатида фаолият юритиш имкониятига эга бўлиши қайд этилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш