Ўзбекистон Нидерландиянинг етакчи олий таълим муассасалари билан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги академик алоқаларни мустаҳкамламоқда

Ноябрь 12, 2024. 15:09 • 46 сония

113
Ўзбекистон Нидерландиянинг етакчи олий таълим муассасалари билан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги академик алоқаларни мустаҳкамламоқда

АМСТЕРДАМ, 12 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон дипломатлари Нидерландиянинг Вагенинген университети ва тадқиқот маркази ректори Каролин Кроэзе билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон олий таълим муассасалари ва Вагенинген университети ўртасида қишлоқ хўжалигининг устувор йўналишлари бўйича икки томон учун манфаатли бўлган академик ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.


Вагенинген университети ректори Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги муассасалари билан таълим ва илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, мамлакатимиз мутахассислари учун малака ошириш курсларини ташкил этишга тайёрлигини тасдиқлади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш