ЖИДУ ва Швециянинг Лунд университети ўртасида стратегик академик ҳамкорликка старт берилди
Июнь 03, 2026. 15:55 • 2 дақ
• 30СТОКГОЛЬМ, 3 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ) ректори Содиқ Сафоевнинг Швецияга амалий ташрифи ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ташриф доирасида ЖИДУ ҳамда Лунд университети ўртасида илмий тадқиқотлар ва академик ривожланиш соҳасида стратегик ҳамкорлик бошлангани расман эълон қилинди. Ушбу муҳим ташаббуснинг очилиш маросимида Ўзбекистоннинг Швеция, Норвегия ва Даниядаги элчиси Раҳматулла Нуримбетов, Швециянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Ингвар Терсман, шунингдек, икки мамлакатнинг таниқли олимлари ва академик доиралар вакиллари иштирок этдилар.
Содиқ Сафоев тадбирдаги нутқида бугунги кунда билимга асосланган изчил тараққиётни таъминлаш, олий таълим муассасаларининг илмий-тадқиқот салоҳиятини янада мустаҳкамлаш ҳамда замонавий халқаро тажрибага эга юқори малакали мутахассисларни тайёрлашда университетлараро тўғридан-тўғри ҳамкорликнинг аҳамияти ортиб бораётганини таъкидлади.
Ҳамкорлик дастури доирасида “Марказий Осиёда билимга асосланган тараққиёт ва академик ҳамкорлик” мавзусида илмий анжуман ташкил этилди. Анжуман давомида Марказий Осиё ва Шимолий Европа (Скандинавия) минтақалари ўртасидаги илмий ҳамкорликнинг энг истиқболли ва устувор йўналишлари атрофлича муҳокама қилинди.
Мухтасар айтганда, йўлга қўйилган ушбу ҳамкорлик икки томонлама қўшма тадқиқотларни олиб бориш, профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг академик алмашинув дастурларини фаоллаштириш ҳамда халқаро илмий тармоқларни ривожлантиришга хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Ўзбекистон делегацияси Британиянинг ижтимоий ҳимоя соҳасидаги тажрибаси билан танишди

Варшава шаҳрида Ўзбекистон–Польша академик ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди









