Саида Мирзиёева: Биз халқаро тажриба орттиришни, профессионал жиҳатдан ўсишни, ватанимиз ҳамда жаҳонга наф келтиришни истайдиган ёш ўзбекистонликларни доимо қўллаб-қувватлаймиз

Июнь 02, 2026. 13:55 • 2 дақ

68
Саида Мирзиёева: Биз халқаро тажриба орттиришни, профессионал жиҳатдан ўсишни, ватанимиз ҳамда жаҳонга наф келтиришни истайдиган ёш ўзбекистонликларни доимо қўллаб-қувватлаймиз

ТОШКЕНТ, 2 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Вена шаҳрида халқаро ташкилотларда фаолият юритаётган ватандошлар билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Кеча Вена шаҳрида халқаро ташкилотларда фаолият юритаётган ватандошларимиз билан учрашдим, – деб ёзди Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг telegram-каналида. – Улар ўз меҳнати, билими ва масъулиятлилиги билан кун сайин мамлакатимизга бўлган ишончни юксалтириб келмоқда.

Шунингдек ўқинг

Ватандан узоқда бўлишларига қарамай, Ўзбекистон билан мустаҳкам алоқани сақлаб қолаётганлари айниқса таҳсинга лойиқ. Бу каби учрашувлар ҳар сафар ўзгача фахр туйғусини уйғотади. Юртдошларимиз юқори касбий маҳорати билан халқаро майдонда ўз сўзи ва ўрнига эга бўлаётгани ҳамда глобал вазифалар ечимида фаол иштирок этаётганини кўриш кишини руҳлантиради, қувонтиради.

Бундай малакали мутахассислар сафи янада кенгайиши жуда муҳим. Биз халқаро тажриба орттиришни, профессионал жиҳатдан ўсишни, ватанимиз ҳамда жаҳонга наф келтиришни истайдиган ёш ўзбекистонликларни доимо қўллаб-қувватлаймиз”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш