Ўзбекистон делегацияси Британиянинг ижтимоий ҳимоя соҳасидаги тажрибаси билан танишди

Июнь 03, 2026. 10:25 • 2 дақ

98

ЛОНДОН, 3 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекция раҳбари Ҳусниддин Қутбиддинов бошчилигидаги делегацияси Буюк Британияда бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф давомида “Care Inspectorate Wales” (CИW), “Social Care Wales”, “Westminster City Council”, “Rix Inclusive Research Institute”, “Chelsea Community Hospital”, “National Institute for Health and Care Excellence”, “Arup” ва “HealthCare UK” каби қатор етакчи муассасалар вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.

Мулоқот чоғида томонлар ижтимоий хизматлар сифати назорати тизимлари, мониторинг механизмлари ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш самарадорлигини баҳолашга оид ёндашувлар билан танишди.

Шунингдек ўқинг

Ижтимоий ҳимоя соҳасидаги мутахассисларни рўйхатга олиш, касбий стандартларни жорий этиш, ижтимоий хизматларнинг фуқаролар ҳаётига реал таъсирини баҳолаш масалаларига эътибор қаратилди. Ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай муҳит яратиш ва инклюзив шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш алоҳида муҳокама қилинди.

Учрашувлар якунида иштирокчилар келгусида тажриба алмашишни давом эттиришга келишиб, Ўзбекистонда илғор амалиётларни жорий этиш ҳамда ушбу соҳадаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини кўриб чиқди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш