Ўзбекистон ва Афғонистон икки томонлама савдо ҳажмини 3 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда
Март 03, 2025. 12:32 • 49 сония
• 123
ТОШКЕНТ, 3 март. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг 1 март куни Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Сурхондарё вилоятидаги "Термиз" халқаро савдо марказига ташриф буюрган Афғонистон Савдо вазири Нуруддин Азизий бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотларига кўра, конструктив фикр алмашиш чоғида икки томонлама Ўзбекистон-Афғонистон савдо-иқтисодий муносабатларининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Суҳбат давомида ўзаро савдо ҳажмини 3 миллиард долларга етказиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Савдо билан бир қаторда қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, фармацевтика, озиқ-овқат ва тоғ-кон саноати соҳаларида ҳам ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва саноат кооперациясини кенгайтириш бўйича навбатдаги тадбирлар кўриб чиқилди.
Ташриф доирасида ҳар икки томондан 60 га яқин тадбиркорлар иштирокида B2B музокаралари ташкил этилиб, унда ишбилармон доиралар вакиллари янги алоқаларни ўрнатиш, янги қўшма лойиҳалар ва савдо шартномаларини амалга оширишнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилиш имконига эга бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга интилмоқда
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди