Ўзбекистон ва Австрия Меҳмонхона хўжалиги соҳаси учун кадрлар тайёрлашда ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Сентябрь 06, 2026. 12:00 • 2 дақ

49
Ўзбекистон ва Австрия Меҳмонхона хўжалиги соҳаси учун кадрлар тайёрлашда ҳамкорликни кенгайтирмоқда

КРЕМС, 6 сентябрь. /“Дунё” АА/. Австриянинг Кремс шаҳрида Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари “IMC Krems” амалий фанлар университети раиси, профессор Ҳайнц Бойер билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда Бухоро ва Наманган вилоятларида Касбий таълим агентлиги ҳамда австриялик ҳамкорлар иштирокида меҳмонхона менежменти бўйича мутахассислар тайёрлайдиган халқаро марказлар ташкил этишнинг амалий босқичлари муҳокама қилинди.

Янги марказлар назарий тайёргарлик, амалий таълим ва халқаро тажрибани ўзида мужассам этган замонавий таълим майдончаларига айланади. Талабалар Австрияда амалиёт ўташ, европача меҳмонхона бошқаруви стандартлари билан бевосита танишиш имкониятига эга бўладилар.

Шунингдек ўқинг

Суҳбат чоғида профессор Ҳайнц Бойер лойиҳани амалга оширишнинг кейинги босқичларини муҳокама қилиш учун 2026 йил 21–25 сентябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюришга тайёрлигини билдирди. Ушбу марказларнинг ташкил этилиши мамлакатимиз меҳмондошлик индустрияси учун халқаро даражадаги кадрлар тайёрлашга муносиб ҳисса қўшади.

“IMC Krems” амалий фанлар университети Австриянинг етакчи олий ўқув юртларидан бири бўлиб, унда 4 мингга яқин талаба таҳсил олади. Университет дунёнинг 200 дан ортиқ олийгоҳлари билан ҳамкорлик қилади ва Уммон, Намибия, Озарбайжон, Хитой ҳамда Саудия Арабистонида таълим лойиҳаларини амалго ошириб келмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш