Тошкентда биринчи халқаро тиббий туризм форуми ўтказилди
Сентябрь 03, 2026. 22:30 • 2 дақ
• 119НОВОСИБИРСК, 3 сентябрь. /“Дунё” АА/. Тошкент шаҳрида биринчи халқаро тиббий туризм форуми бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Форумда Россия, Беларусь, Ҳиндистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркия, Арманистон, Жанубий Корея ва бошқа давлатлардан келган тиббиёт муассасалари раҳбарлари, шифокорлар, халқаро экспертлар, туризм агентликлари ҳамда суғурта компаниялари вакиллари иштирок этди.
Тадбир иштирокчилари Ўзбекистонда тиббий туризмни ривожлантириш, хорижий беморларни жалб қилиш, тиббий хизматлар экспортини кенгайтириш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларида фикр-мулоҳаза алмашди.
Новосибирскнинг етакчи стоматология клиникаларидан бири – “Стоматология Сибири” раҳбари Ксения Ондар Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. У Тошкентда Новосибирск клиникасининг филиалини очиш имкониятлари хусусида ҳам сўз юритди.
Новосибирскдаги “ZDRAVMEDTEX-Aziya” МЧЖ раҳбари Алексей Клевасов компаниянинг “Чирчиқ” ЭИЗ ҳудудида бир марталик тиббий буюмлар ишлаб чиқариш бўйича самарали фаолияти ҳақида гапирди. Тадбиркор яқин келажакда мамлакатимизда корхонанинг стерилизация марказини қуриш режаларига алоҳида эътибор қаратди.
Шу билан бирга, Новосибирскнинг иккита клиникаси – “Здравитса” оилавий тиббиёт марказлари тармоғи ҳамда “Доктор Пузиревский офтальмологик клиникаси” вакиллари мамлакатимизда фаолиятини кенгайтириш бўйича режалаштирилган лойиҳалари ҳақида маълумот берди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси



