Ўзбекистон ва Польша давлат бошқаруви соҳасида тажриба алмашинувини кенгайтирмоқда

Июль 25, 2026. 11:00 • 2 дақ

85
Ўзбекистон ва Польша давлат бошқаруви соҳасида тажриба алмашинувини кенгайтирмоқда

ВАРШАВА, 25 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ҳамда Польшанинг Миллий давлат бошқаруви мактаби (KSAP) вакиллари ўртасида ҳамкорлик истиқболларига бағишланган онлайн учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур мулоқот Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси ташаббуси билан ташкил этилди. Унда дипломатик ваколатхона вакиллари, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг Халқаро алоқалар ва грантлар бўлими бошлиғи Фузайл Махмудов, KSAP директори Малгожата Биванис-Йодлиньска ҳамда таълим муассасаси мутахассислари иштирок этди.

Тадбир давомида томонлар ўз муассасалари фаолияти, таълим дастурлари, илмий-тадқиқот йўналишлари ва давлат хизматчилари малакасини ошириш соҳасида тўпланган тажриба юзасидан тақдимотлар ўтказди.

Шунингдек ўқинг

Музокараларда давлат бошқаруви соҳасида тажриба алмашиш, қўшма таълим ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш, профессор-ўқитувчилар ҳамда тингловчилар алмашинувини йўлга қўйиш каби ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Учрашув сўнггида томонлар давлат бошқаруви соҳаси учун кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканликларини тасдиқлаб, аниқ амалий ташаббуслар ва қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш юзасидан мулоқотларни давом эттиришга келишиб олди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш