Ўзбекистон ва Сербия қўшма маданий лойиҳалар истиқболларини муҳокама қилмоқда
Февраль 02, 2026. 09:28 • 38 сония
• 141
БЕЛГРАД, 2 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ва Сербия маданият вазирликлари раҳбарияти ўртасида онлайн мулоқот ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Унда Ўзбекистон маданият вазирининг биринчи ўринбосари Авазхон Таджиханов ва Сербия Маданият вазирлиги давлат котиби Лав Пайкич, шунингдек, бошқа мутасадди вакиллар иштирок этди.
Мазкур учрашув Сербия Президенти Александр Вучичнинг 2025 йил октябрь ойида Ўзбекистонга расмий ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан ташкил этилди.
Мулоқот чоғида икки томонлама маданий ҳамкорликни ривожлантириш ва кино саноати соҳасида тажриба алмашиш истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, маданий тадбирлар ўтказиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.
Музокаралар якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва келишилган соҳаларда мунтазам мулоқотни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
