Ўзбекистон ва Швеция ҳамкорликда ижтимоий лойиҳаларни амалга оширади
Октябрь 02, 2025. 17:16 • 34 сония
• 97
СТОКГОЛЬМ, 6 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Швеция Тараққиёт бўйича ҳамкорлик агентлиги (SIDA) делегациясининг мамлакатимизга ишчи сафари ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф давомида SIDA делегацияси аъзолари бир қатор ҳукумат идоралари, фуқаролик жамияти ва академик доира вакиллари билан музокаралар ўтказди.
Мазкур учрашувларда барқарор ривожланишни таъминлаш, хусусан, мамлакатларимиз ўртасида ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Швеция тараққиёт соҳасидаги халқаро ҳамкорлик масалаларида етакчи давлатлардан бири ҳисобланади. Ҳозирда ушбу мамлакат ўзининг йиллик ялпи ички маҳсулотининг 0,7 фоизини камбағалликка қарши курашаётган ва ривожланаётган мамлакатларга кўп томонлама ҳамда икки томонлама ёрдам дастурларини молиялаштириш мақсадлари учун йўналтирмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди