Ўзбекистон Британия билан миллий маҳсулотларни халқаро стандартлаштириш соҳасида ҳамкорлик қилади
Апрель 17, 2024. 16:53 • 54 сония
• 217
ЛОНДОН, 17 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Буюк Британиядаги "Intertek" компаниясининг ҳукумат ва савдо хизматлари бўйича вице-президенти Жереми Гаспард билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Intertek Group plc" компанияси 1885 йилда Лондон шаҳрида ташкил этилган. Компания нефть-газ, энергетика, автомобиль саноати, қурилиш, электроника, озиқ-овқат саноати, тиббиёт ва бошқа соҳаларда маҳсулот ҳамда хизматлар сифатини назорат қилиш, хавфсизлигини таъминлаш ва стандартлаштириш йўналишида жаҳонда етакчи саналади. "Intertek"нинг 100 дан ортиқ мамлакатларда 1000 дан зиёд офислари, лабораториялари ва сертификация марказлари бор.
Суҳбат давомида республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг экспорт ҳажмини ошириш мақсадида "Intertek" компанияси билан уларни халқаро стандартлар асосида сертификатлаш, ёрлиқлаш ва ўраш йўналишида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Вице-президент Жереми Гаспард "Intertek" компанияси Ўзбекистон томони билан республикада ишлаб чиқарилаётган қурилиш, шу жумладан, базальт маҳсулотлари, электротехника, текстиль ва озиқ-овқат товарларини халқаро стандартларга (EN, ASTM, ISO ва бошқалар) мувофиқ сертификатлаш йўналишида ҳамкорлик ўрнатишдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Музокаралар якунида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва "Intertek" компанияси ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга интилмоқда
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди