Ўзбекистон Будапештдаги конференцияда Европа Иттифоқи билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини тақдим этди

Октябрь 09, 2026. 11:30 • 2 дақ

• 59
Ўзбекистон Будапештдаги конференцияда Европа Иттифоқи билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини тақдим этди
Ўзбекистон Будапештдаги конференцияда Европа Иттифоқи билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини тақдим этди
Ўзбекистон Будапештдаги конференцияда Европа Иттифоқи билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини тақдим этди

БУДАПЕШТ, 9 октябрь. /“Дунё” АА/. Венгрия пойтахтида Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга бағишланган халқаро семинар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Лоранд Этвёш номидаги университет ва Корвин университети томонидан ташкил этилган тадбирда Европа Иттифоқи, Венгрия, дипломатик корпус, Европа ва Марказий Осиё мамлакатларининг илмий ҳамда эксперт-таҳлилий доиралари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон номидан элчи Ойбек Шахавдинов ҳамда мамлакатнинг илмий ва таҳлилий муассасалари делегацияси қатнашди. Конференцияда иқлим ўзгариши, сув ва энергетика хавфсизлиги, транспорт йўлакларини ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ҳамда илмий-таълимий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Элчи Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари ҳамда Европа Иттифоқи билан келгусидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ҳақида тўхталиб ўтди. 2025 йил апрель ойида Самарқандда бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммити келишувларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Томонлар “Global Gateway” ташаббуси имкониятларидан фойдаланиш, “яшил” энергетика ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, ўта муҳим хомашё материалларини қайта ишлаш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш ва малакали кадрлар тайёрлаш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон вакиллари сув дипломатияси, трансчегаравий сув ресурсларини барқарор бошқариш ва янги авлод мутахассисларини тайёрлаш масалалари бўйича экспертлик мунозараларида иштирок этди.

“Erasmus+” дастури доирасида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Европа мамлакатлари университетлари иштирокида сув хўжалигини бошқариш ва сув дипломатияси бўйича қўшма халқаро магистрлик дастурини йўлга қўйиш имконияти алоҳида кўриб чиқилди.

Конференция якунида томонлар Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги қўшма тадқиқотлар ҳамда келгусидаги амалий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаб олди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш