Ўзбекистон Ар-Риёзда ўтаётган "Riyadh International Book Fair – 2025" халқаро китоб кўргазмасида иштирок этмоқда
Октябрь 07, 2025. 19:09 • 50 сония
• 75
АР-РИЁЗ, 8 октябрь. /"Дунё" АА/. Саудия Арабистони пойтахтида бўлиб ўтаётган "Riyadh International Book Fair – 2025" халқаро китоб кўргазмасида Ўзбекистон миллий павильон билан иштирок этмоқда, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

Миллий павильон Ўзбекистон Маданият вазирлиги, мамлакатимиз элчихонаси, Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона, Ислом цивилизацияси маркази, Тошкент давлат шарқшунослик университети ва юртимиздаги етакчи нашриёт-матбаа ижодий уйлари кўмагида ташкил этилди.
Павильондан мамлакатимиз тарихи, маданияти ва маънавий меросига бағишланган замонавий ва мумтоз нашрлар, илмий ишлар, фотоальбомлар ўрин олган. Тошкентда сақланаётган машҳур Усмон Қуръони нусхаси, қадимий қўлёзма ва архив ҳужжатларининг нодир факсимиллари ташриф буюрувчиларда алоҳида қизиқиш уйғотяпти.
Китоб кўргазмасидан ташқари меҳмонлар Ўзбекистон маданияти ва халқ амалий санъати бойлиги, анъанавий сўзани ва миллий заргарлик буюмлари, миниатюрачи рассомлар ва ҳунармандлар асарлари, кулолчилик маҳсулотлари ва миллий либослардан иборат кўргазмани томоша қилишлари мумкин.
Кўргазма доирасида, шунингдек, етакчи саудиялик тадбиркорлар билан Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамда сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ишбилармонлик музокаралари ҳам олиб борилмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди