БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши таъсис этилганининг 20 йиллиги нишонланди

Июнь 24, 2026. 16:00 • 2 дақ

14
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши таъсис этилганининг 20 йиллиги нишонланди
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши таъсис этилганининг 20 йиллиги нишонланди
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши таъсис этилганининг 20 йиллиги нишонланди
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши таъсис этилганининг 20 йиллиги нишонланди

ЖЕНЕВА, 24 июнь. /“Дунё” АА/. Женева шаҳрида БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 62-сессияси доирасида мазкур тузилма ташкил топганининг 20 йиллигига бағишланган “Дунёнинг турли минтақаларида инсон ҳуқуқларининг универсаллиги ва замонавий таҳдидлар” мавзусида тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази, Европа Кенгаши ва бошқа халқаро тузилмалар ҳамраислигида ўтган анжуманда инсон ҳуқуқларининг универсал хусусиятини тасдиқлаш ҳамда глобал шерикликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда Ўзбекистоннинг БМТ Женева бўлимидаги доимий вакили Элдиёр Тошматов нутқ сўзлади. У иштирокчиларни юртимизда қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, гендер тенгликни таъминлаш ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништирди.

Хусусан, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегиянинг қабул қилингани ва Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказнинг БМТ тузилмалари тавсияларини мувофиқлаштирувчи самарали механизм сифатидаги роли алоҳида қайд этилди. Шунингдек, Самарқандда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим бўйича глобал форумнинг халқаро аҳамиятига эътибор қаратилди.

Анжуман қатнашчилари Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ногиронлиги бўлган шахслар, хотин-қизлар ва ёшлар ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда давлат дастурларини Барқарор ривожланиш мақсадларига интеграция қилиш борасидаги изчил саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш