Ўзбекистон ва Хитой олий таълим муассасалари академик алоқаларни кенгайтирмоқда

Июнь 23, 2026. 15:30 • 2 дақ

91
Ўзбекистон ва Хитой олий таълим муассасалари академик алоқаларни кенгайтирмоқда
Ўзбекистон ва Хитой олий таълим муассасалари академик алоқаларни кенгайтирмоқда

ГУАНЧЖОУ, 23 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Гуандун хорижий тиллар тадқиқотлари университети (Guangdong University of Foreign Studies - GDUFS) президенти Янь Сианхун билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистон олий таълим тизимида таълим сифатини ошириш, етакчи хорижий университетлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда хорижий тилларни ўрганиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.

Университет президенти Ўзбекистонда таълим соҳасини модернизация қилиш жараёнларини юқори баҳолаб, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, мамлакатимиз олий таълим муассасалари билан илмий-академик алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор эканини билдирди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳамда Гуангдонг хорижий тиллар тадқиқотлари университети ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди.

GDUFS 1964 йилда ташкил этилган бўлиб, хорижий тиллар, халқаро тадқиқотлар, иқтисодиёт, бизнес, ҳуқуқ ва маданиятлараро мулоқот соҳаларида Хитойнинг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири саналади. Бугунги кунда олийгоҳда 30 мингдан ортиқ талаба, жумладан, 11 нафар Ўзбекистон фуқароси таҳсил олмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш