Logo

Ўзбекистон дипломатлари ва тадқиқотчилари Швеция ва Данияда Марказий Осиё ва Шимолий Европа мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар

Май 10, 2026. 12:25 • 2 дақ

96

СТОКГОЛЬМ, 10 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон дипломатлари ва тадқиқотчиларидан иборат делегация Швеция ва Дания давлатларига ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Делегация таркиби Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда қатор олий таълим муассасалари – Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент халқаро Нордик университети, Гуманитар фанлар университети ҳамда бошқа олийгоҳлар вакилларидан иборат бўлди.

Ўзбекистон делегацияси вакиллари Лунд университетида янги тадқиқот ва амалий лойиҳа – NORCA (Марказий Осиё – Нордик тадқиқот тармоғи)нинг ишга туширилишига бағишланган илмий-амалий семинарда иштирок этди.

Тадбир Лунд университети, Швеция Ташқи ишлар вазирлиги ва Дания Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Стокгольмдаги элчихонаси ташаббуси билан ташкил этилди.

Шунингдек ўқинг

Семинарда иштирокчилар Евроосиёнинг Марказий Осиё ва Нордик минтақаларини ҳозирги замон шароитида янада яқинлаштириш йўлларини муҳокама қилди. Бу жараёнда ҳам горизонтал (халқ дипломатияси ва бизнес даражасида), ҳам вертикал (сиёсий ва институционал мулоқот) алоқаларни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик бўйича бошқарма бошлиғи Зокир Саидов Нордик мамлакатлари дипломатик ва эксперт доираларини Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорликнинг янги босқичи билан таништирди. Ушбу босқич Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари формати жорий этилганидан сўнг бошлангани таъкидланди.

Копенгаген шаҳридаги Шимолий кенгаш котибиятига ташриф давомида Шимолий кенгаш (Швеция, Дания, Норвегия, Финляндия ва Исландия) мамлакатлари ўртасидаги минтақавий ҳамкорликнинг шаклланиши ва ривожланиш хусусиятлари бўйича фикр алмашилди. Шунингдек, минтақавий ҳамкорлик ва интеграция соҳасида тажриба алмашиш бўйича алоқаларни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон дипломатлари ва экспертларининг Скандинавияга ташрифи Дания Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган музокаралар билан якунланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш