Logo

Ўзбекистон ва Словения олий таълим соҳасидаги ҳамкорлиги янги поғонага кўтарилади

Октябрь 05, 2025. 09:53 • 40 сония

46
Ўзбекистон ва Словения олий таълим соҳасидаги ҳамкорлиги янги поғонага кўтарилади

ЛЮБЛЯНА, 5 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Словениядаги элчиси (қароргоҳи Будапешт шаҳрида жойлашган) Ойбек Шахавдинов Любляна университети ректори Грегор Мажич билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашув Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг май ойида Словенияга олий даражадаги ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш, шунингдек, икки давлат ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида ташкил қилинди.

Томонлар таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қилдилар, шунингдек, қўшма академик ва инновацион лойиҳаларни ривожлантиришга келишиб олдилар.

Кадрлар тайёрлаш, қўшма таълим дастурларини амалга ошириш ва академик алмашинувларни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқот якунида 2026 йилда биринчи Ўзбекистон – Словения ректорлари ва инновациялар форумини ўтказиш, шунингдек, академик ҳамкорлик соҳасида янги ташаббусларни ишга тушириш тўғрисида бир қатор келишувларга эришилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш