Ўзбекистон ва Венгрия картошкачиликни ривожлантириш йўналишида ҳамкорлик қилади
Май 20, 2024. 15:15 • 34 сония
• 204
БУДАПЕШТ, 20 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар университети — "МАТE" профессори, картошкачилик бўйича мутахассис Жолт Полгар билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида ташкил этилган Ўзбекистон–Венгрия картошкачилик илмий маркази доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Жолт Полгар Ўзбекистон сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти билан марказ фаолияти истиқболлари юзасидан мазмунли музокаралар олиб бориш учун 20-22 май кунлари Ўзбекистонга бораётганини маълум қилди.
Томонлар, шунингдек, икки мамлакат мутахассислари ва ишбилармон доираларини жалб қилган ҳолда картошкачилик соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришнинг янги йўналишлари бўйича фикр алмашдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга интилмоқда
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди