Деҳлида Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ҳамда MERI институтлар гуруҳи ўртасида Ўзаро англашув меморандуми имзоланди
Август 25, 2025. 10:57 • 1 дақ
• 132
ДЕҲЛИ, 25 август. /"Дунё" АА/. Деҳли шаҳрида Денов тадбиркорлик ва педагогика институти (ДТПИ) ҳамда MERI институтлар гуруҳи ўртасида Ўзаро англашув меморандуми имзоланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
ДТПИ ректори Ойбек Рўзиев бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга амалий сафари доирасида Деҳли шаҳридаги MERI институтлар гуруҳида музокаралар ўтказди.
Учрашув чоғида Денов тадбиркорлик ва педагогика институтининг академик тизими тақдим этилди. Ушбу олий таълим муассасасида ёшлар менежмент, бизнес, педагогика, сунъий интеллект, банк иши ва бошқа йўналишлар бўйича таҳсил олаётганига алоҳида эътибор қаратилди.
MERI институтлар гуруҳи вице-президенти профессор Лалит Аггарвал ушбу олий таълим муассасасининг қирқ йиллик фаолияти давомида эришган ютуқлари, хусусан, академик мукаммаллик, илмий тадқиқотлар ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасида сўзлаб берди.
MERI ўз фаолиятида сунъий интеллект воситасидаги таълим ва тадбиркорликка алоҳида эътибор қаратиб, ушбу жараёнда ўзининг инкубация маркази ва маҳаллий инновацион ечимларидан кенг фойдаланади.
Томонлар икки олий таълим муассасаси ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. Ушбу шериклик педагогика, тадбиркорлик ва халқаро муносабатлар каби асосий йўналишларни қамраб олиши мумкинлиги таъкидланди.
Ўзаро англашув меморандуми қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш, талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда бошқа академик дастурларни амалга оширишга йўл очади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди